Қозоғистоннинг Кўкшетов шаҳрида ота 9 ёшли қизини осилган ҳолда топди. Бу ҳақда Оқмўла вилояти полициясига таяниб, ZTB News хабар берди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур воқеа тафсилотлари, шунингдек, қандай модда бўйича иш қўзғатилгани ошкор этилмаган.
“Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди”, дейди Оқмўла вилояти полицияси.
Таълим бошқармасига кўра, қизнинг жасади уйидан топилган. У кўп болали оилада тарбиялангани, учинчи синфда ўқигани айтилмоқда. Бир ойдан кейин у 10 ёшга тўлиши керак эди.
“Қизнинг осилган жасадини отаси аниқлаган. У қизини касалхонага ўзи олиб борган. Афсуски, мўжиза юз бермади. Учинчи синф ўқувчисини нима ва қандай сабаб сиртмоққа ундагани номаълум”, дейилади Найза Кокше нашри хабарида.
Шунингдек, қиз шаҳардаги бирорта ҳам поликлиникага бириктирилмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)