Matchroomънинг ижрочи директори Эдди Ҳирн Канело ва Кроуфорднинг эҳтимолий жанги ҳақида гапириб ўтди.
“Кроуфорд фақат Канело Алварес билан жанг қилмоқчи. Уни бошқа ҳеч ким қизиқтирмайди. Виржил Ортис билан жанг ҳам унга қизиқ эмас.
Исроил Мадримовга ҳам реванш бермайди. Теренс аниқ Жарон Эннис билан жанг ўтказмайди. Яна ким бор? Себастян Фундора? Йўқ, у катта даромад келтирадиган жангни хоҳлаяпти. Кроуфордни Канелодан бошқа жанглар қизиқтирмайди”, — дейди Ҳирн.
Маълумот учун, Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги 4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.
Изоҳ (0)