Шавкат Мирзиёев 28 август куни Кўксаройда спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашди.
Учрашув давомида 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги мақсади ҳақида гапирди.
“Полвон битта гапиради дейишади. Худо хоҳласа, профессионал боксда 4 та камарни қўлга киритишни мақсад қилдим”, деди Баҳодир Жалолов.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов эса 14 жангнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингда ўзбекистонлик WBC рейтингида 9-ўриндан ва 6-ўринга кўтарилди.
Изоҳ (0)