Америкалик профессионал боксчи Теренс Кроуфорд ярим ўрта вазн тоифасидаги WBA чемпионлик камаридан воз кечди.
Бу ҳақда WBA ташкилоти хабар бермоқда.
“Теренс Кроуфорд Бутунжаҳон Бокс Ассоциациясининг (WBA) супер ярим ўрта вазн тоифасида чемпион бўлиб қолишга ва ярим ўрта вазндаги камарини бўшатишга қарор қилди”, — дейилади хабарда.
Ташкилотнинг маълум қилишича, эндиликда литвалик Эймантас Станионис ярим ўрта вазндаги ягона чемпионга айланади. Мазкур вазн тоифасида жанг қилувчи ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов айни пайтда WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, қоидаси бўйича Станиониснинг камарига мажбурий даъвогар бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд ҳозирда супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA ва WBO Interim камарлари соҳиби бўлиб турибди.
Маълумот учун, Теренс Кроуфорднинг сўнгги жанги Исроил Мадримовга қарши бўлиб ўтган ва ўша жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.
Изоҳ (0)