Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунланди.
Ушбу йўналишда стартга чиққан ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр натижа қайд этган ҳолда делегация ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Қайд этиш лозимки, ушбу натижа спортчининг фаолиятидаги шахсий рекорди ҳисобланади.
Аввалроқ пара енгил атлетикачилар Асила Мирзаёрова ҳамда Қудратуллахон Маъруфхўжаевлар Паралимпия чемпионлигини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)