Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари давом этмоқда.
Бугун, 30 август санасида, эркаклар ўртасида S13 классида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича саралаш беллашувлари якунланди. Эътиборлиси, унда стартга чиққан Ўзбекистон вакили Кирилл Панков 1 дақиқа 03.31 сония натижа билан финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу йўналишда қатнашган яна ўзбекистонлик спортчилар – Ислам Асланов ҳамда Музаффар Турсунхўжаев 5- ва 6-ўринларни банд этди.
Кирилл Панков иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 22:44 да бошланади.
Изоҳ (0)