Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.
30 август кунги баҳслардан сўнг жадвалнинг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган. Хитой 11 та олдин, 9 та кумуш ҳамда 4 та бронза медал билан етакчилик қилмоқда. Буюк Британия эса 6 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медал билан 2-ўринни банд этган. Бразилия эса (4-1-6) кучли учликни якунлаб берган.
Ўзбекистон делегацияси битта олдин, 2 та кумуш ҳамда битта бронза медал билан 14-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова олтин, пара таэквондочи Зиёдахон Исоқова ҳамда пара енгил атлетикачи Кубаро Ҳакимовалар кумуш, пара сузувчи Муслима Одилова бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)