Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара таэквондо спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -70 кг вазн тоифасида даянга чиққан ўзбекистонлик спортчи Жавоҳир Алиқулов мексикалик Хуан Диего Гарсия Лопезга қарши муросасиз кечган жангда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Жавоҳир Алиқулов иштирокидаги ярим финал жангги бугун, 30 август куни Тошкент вақти билан соат 21:48 да бошланади. Унда Ўзбекистон вакили озарбайжонлик Имамаддин Ҳалиловга қарши даянга чиқади.
Изоҳ (0)