Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари давом этмоқда.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳслар якунланди. Ушбу йўналишда стартга чиққан Ўзбекистонлик спортчи Кубаро Ҳакимова 10.36 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва навбатдаги кумуш медални делегация ҳисобига қўшиб қўйди.
Ушбу йўналишда қатнашган яна бир спортчи Мадина Мухторова 8.10 метр натижа қайд этди ва кучли саккизликдан жой олди.
Паралимпия баҳсларининг биринчи кунида пара сузувчи Муслима Одилова бронза медалини, пара таэквондочи Зиёдахон Исоқова эса кумуш медалини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)