Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар мусобақаси давом этмоқда.
T11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, Асила 2023 йилнинг июль ойида Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.
Шунингдек, Мирзаёрова Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)