Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 21,75 сўмга кўтарилиб, 12 674,94 сўм бўлди. Евро 17,53 сўмга тушиб, 14 113,70 сўм бўлди. Рубль 0,24 сўмга кўтарилиб, 138,65 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 652,19 сўм бўлганди. Евро ҳам тушиб, рубль кўтарилганди.
Изоҳ (0)