• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик муаммоси: ҳужумлар сони 25 бараварга ошди

    Хавфсизлик занжиридаги энг заиф бўғин инсон элементидир, Кевин Митник, Мitnick Security Consulting асосчиси.

    2024 йил май ойида Ўзбекистоннинг “uz” домен веб-сайтларига 6,6 миллиондан ортиқ киберҳужумлар амалга оширилди. Технологиялар даврида жиноятчилар пул маблағлари, махфий маълумотларга ўз шахсларини ошкор қилмасдан тўғридан-тўғри фойдаланиш ва шу билан бирга анонимликни сақлаб қолиш имконига эга. Кибертаҳдидлар сони ўсиб бораётган бир вақтда, ушбу жиноятларнинг олдини олиш учун ахборот хавфсизлиги ёки киберхавфсизлик соҳа вакиллари жадал кураш олиб бормоқда. Аммо 2021-2023 йилларда Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 25 бараварга ошгани сабабли мамлакатнинг бу каби таҳдидларга қарши туриш салоҳияти кун мавзуси бўлиб қолмоқда.

    Фото: Getty Images

    Ўзбекистонга қаратилган киберҳужумларнинг 90 фоизи мамлакат ташқарисидан амалга оширилади

    “Маҳаллий компанияларга, айниқса, банк сектори ва тўлов тизимларига ҳужумларнинг аксарияти одатда бошқа мамлакатлардан келади. Аммо баъзи маҳаллий ҳакерлар ҳакерлик, фирибгарлик ва фойдаланувчиларни алдаш билан шуғулланади. Албатта, эртами-кечми улар топилади ва қўлга тушади. Жазосиз қолиш завқи узоққа чўзилмайди. Бу фақат вақт масаласи, холос”
    ОNESEC киберхавфсизлик компанияси директори Дмитрий Палеев.

    2023 йилда Ўзбекистон жиддий киберхавфсизлик муаммоси билан қарама-қарши вазиятда, айни вақтда, веб-ресурсларимизга 11,2 миллиондан ортиқ киберҳужумлар амалга оширилди. Ушбу киберҳужумларнинг географик келиб чиқиш таҳлили баъзи тенденцияларга йўл очди. IP манзиллардан олинган маълумотларга кўра, 759 500 киберҳужум “ватани” Нидерландия бўлди. Бундай мамлакатлар қаторини шундай давом эттириш мумкин: АҚШ, Россия, Германия, Ҳиндистон ва Хитой. Ушбу таҳдидлар Ўзбекистонга қаратилган ҳакерлик ҳужумларининг қарийб 90 фоизини ташкил этади. Натижада киберхавфсизликни таъминлашда трансминтақавий ҳамкорлик зарур элементга айланади.

    Фото: Getty Images

    “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси фонида киберхавфсизлик

    “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш мамлакат киберхавфсизлигида турли ўзгаришларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Стратегия рақамли инфратузилмада сезиларли ютуқларга эришиб, интернет тезлигини кучайтириш ва рақамли хизматларни кенгайтириш учун фойдали бўлса-да, кибержиноятчиларга осон “ўлжа” бўладиган камчиликларга ҳам эга.

    Барчамизга маълумки, Ўзбекистон ўз иқтисодиёти ва давлат хизматларини жадаллик билан рақамлаштирмоқда. Ўзаро узвий алоқа ва рақамли тизимларга қарамлиги ортиб бораётган мамлакатда киберҳужумлар хавфи доимо юқори бўлади. Ўзбекистоннинг 2022 йилгача аҳоли пунктларининг 95 фоизини интернетга улаш ва 400 дан ортиқ ахборот тизимини жорий этиш режаси кибердушманларнинг ҳужум майдонини кенгайтирди. Ушбу рақамли давлат, иқтисодий ўсишнинг маркази бўлса ҳам, бундай муҳит ҳакерларни жалб қилиши муқаррар.

    Янги жорий этилган кўпгина тизимларда кенг қамровли киберхавфсизлик механизмлари мавжуд эмаслиги Ўзбекистон учун нафақат рақамли трансформацияни давом эттиришда, балки тобора мураккаблашиб бораётган кибертаҳдидларга қарши мудофаани кучайтиришда қийинчилик туғдиради.

    Мамлакатдаги жадал рақамли ўсиш ахборот хавфсизлигига қарши таҳдидлар сонини кескин оширди, муҳим инфратузилмалар кибердушманлар учун асосий нишонга айланди. Бугун кунда технологияларнинг узвий боғлиқлиги шуни англатадики, бир хато маҳаллий ва халқаро кесимда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, глобал кибержиноятлар учун тўловлар ҳар йили 15 фоизга ошиб, 2015 йилдаги 3 триллион доллардан, 2025 йилга келиб 10,5 триллион долларга етиши мумкин. Ушбу рақамлар тарихдаги энг йирик иқтисодий трансферни ифодалаш билан бирга, инновациялар, инвестициялар ва умумий иқтисодий барқарорликка жиддий таҳдид солади. Кибержиноят оқибатлари табиий офатлар келтирган зарарлардан ошиб кетиши ва глобал гиёҳванд моддалар савдосидан кўра манфаатлироқ бўлиши кутилмоқда.

    Ҳеч бир давлат бу таҳдидлардан xоли эмас. Ўзбекистон ҳам тез орада катта молиявий зарар етказа оладиган ҳакерлар нишонига айланиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Кадрлар етишмовчилигининг киберхавфсизлик ривожига таъсири

    Ўзбекистон киберхавфсизлик ландшафтида рақамли ҳимоя самарадорлигини таъминловчи кадрлар етишмовчилиги сабабли жиддий муаммолар юзага келмоқда. “Киберхавфсизлик маркази” ДУК, Кибержиноятчиликка қарши кураш департаменти каби муассасалар ташкил топганига қарамай, малакали мутахассислар тақчиллиги долзарб масала бўлиб қолмоқда.

    Бу танқисликка бир қанча омиллар сабаб бўлган. Киберхавфсизлик соҳасида битирувчилар сони кўпайган бўлса-да, улар ҳали ҳам саноат талабига мос эмас. Малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган вақт ва амалий тажриба орттиришнинг кечикиши муаммони янада кучайтиради. Бундан ташқари, бюджет чекловлари туфайли чекланган сармоялар малакали ишчи кучини кенгайтиришда тўсқинлик қилади.

    Тажрибали кадрлар етишмовчилиги мамлакат киберхавфсизлигида жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики , киберҳужумлар амал оширилиши бехабарлик (27%), етарли билим ва малака етишмовчилиги (26%), етарли маблағ ажратилмагани (8%) билан боғлиқ. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун, Ўзбекистон малакали мутахассислар тайёрловида таълим ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиши, шу орқали кибертаҳдидларга қарши мудофаани кучайтириши керак.

    Фото: iStock

    Қонуний асос

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик тўғрисидаги кенг қамровли қонун 2022 йил 15 апрель куни ишлаб чиқилди. Бунгача киберхавфсизлик масалалари, жумладан, телекоммуникация ва интернет хавфсизлиги амалдаги турли қонунларда қисқача тилга олинганди, холос. Янги қабул қилинган Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳали-ҳануз турли соҳаларга оид меъёрий ҳужжатлардаги киберхавфсизлик қоидаларини тўлиқ интеграция ва бирлаштиришни таъминламади.

    Ушбу қонун, биринчи навбатда, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ваколатларини белгилайди, лекин бу ваколатларни амалга оширишнинг аниқ тартиб-қоидаларини батафсил баён этмайди. Аслида бундай механизмларни ишлаб чиқиш мавжуд қонунчилик ёки назорат қилувчи орган томонидан бошқарилиши керак. Шундай бўлса ҳам, ушбу қонун илгари бир неча жойда тилга олинган, президент фармонлари ва ҳукумат кўрсатмаларида келтириб ўтилган киберхавфсизлик стандартларини бир ҳужжатда бирлаштирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Келажакка назар

    Келажакда Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик ландшафти сезиларли даражада кенгайиши кутилмоқда. 2024 йилга келиб киберхавфсизлик бозоридаги даромад тахминан 72 миллион долларга ўсади. Бу эса рақамли активларни ҳимоя қилишда кучайиб бораётган эътиборни акс эттиради. Ушбу бозорда Cyber ​​Solutions доминант улушга эга бўлиши ва 2024 йилда бозор ҳажми 45 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

    Секторнинг 2024 йилдан 2029 йилгача йиллик ўсиш суръати (CАGR) 14,74% ни ташкил этади. Ушбу ўсиш траекторияси шуни кўрсатадики, бозор ҳажми 2029 йилга келиб қарийб 144 миллион долларга етади. Бундан ташқари, 2024 йилда киберхавфсизлик бозорида ходимларнинг ўртача маблағи деярли 5 долларгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда, бу эса киберхавфсизлик соҳасида инвестицион ўсишни белгилаб беради.

    АҚШ 2024 йилда 81 миллиард доллардан ортиқ даромад келтириши кутилаётган соҳада глобал ишлаб чиқарувчи бўлиб қолса-да, Ўзбекистондаги соҳа ривожи, киберхавфсизликни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлардан далолат беради.

    27.08.2024, 09:05   Изоҳ (0)   9249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Сабина Алиева

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон интернет ресурсларига 2024 йил бошидан буён 3 миллиондан ортиқ киберҳужумлар уюштирилди

    06.04.2024, 10:42

    Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбариятининг мессенжерлари хакерлик ҳужумига учради

    16.05.2024, 19:35

    Ўзбеклардан миллионларни ўғирлаётган сохта трейдерлар

    16.08.2024, 16:53

    Истанбулдан Самарқандга учаётган самолёт фавқулодда қўнди

    27.08.2024, 08:50

    Фарғонада инспектор фуқаро томонидан пичоқ билан ҳужум қилиниши оқибатида вафот этди 

    27.08.2024, 08:40

    Зангиотада ҳаракатланиб кетаётган Damas бутунлай ёниб кетди 

    27.08.2024, 08:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.