2024 йилнинг январь июнида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импорти ҳажми 8 384,6 млн АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 44,5 фоизини ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жами импортга нисбатан энг юқори улуши:
- Сурхондарё вилоятида – 87,7 %;
- Сирдарё вилоятида – 80,5 %;
- Фарғона вилоятида – 74,6 %;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 72,2 %;
- Қашқадарё вилоятида – 68,9 %;
- Наманган вилоятида – 61,2 %;
- Бухоро вилоятида – 60,2 % ни ташкил этган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йил 1 август ҳолатига кўра Ўзбекистонда жами 293 411 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритаётгани ҳақида хабар берганди.
Шунингдек, масъулияти чекланган жамиятлар иқтисодий фаолият турлари бўйича савдо соҳаси биринчи ўринда экани қайд этилган.
Изоҳ (0)