• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хотинини унвонга “алмашган” қўмондон — Сталин томонидан отувга ҳукм қилинган маршал Кулик хатоси

    Маршал Григорий Кулик Иккинчи жаҳон урушининг салбий қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. Ростов ва Керчни немисларга топширгани, ичкилик, фаҳш ва ўғирликка берилгани учун унинг унвони генералга қадар туширилади ҳамда Совет Иттифоқи Қаҳрамони юлдузи олиб қўйилади. Кулик эса Иосиф Сталин ва Лаврентин Берияни омма олдида ёмонлашни давом эттиргани сабаб охир-оқибат бунинг учун боши билан жавоб беради.

    Маршал Григорий Кулик
    Фото: Wikipedia

    Григорий Кулик Совет Иттифоқи тарихидаги энг ёмон маршал ҳисобланади. Унга нисбатан мунтазам жиддий айбловлар янграб келади. Эҳтимол Кулик у қадар ёмон инсон бўлмагандир, аммо урушнинг барча масъулияти кимгадир юкланиши керак эди ва ҳавас қилиб бўлмас тақдир Кулик чекига тушади. Шундай қилиб, Георгий Жуков тарихдан “Ғалаба маршали” сифатида ўрин олган бўлса, Кулик “Мағлубият маршали”га айланди.

    Тарихчиларга кўра, унинг муваффақиятсизликларига етарлича ҳарбий билимга эга эмаслиги, ичкиликка берилгани ва урушнинг ҳал қилувчи ойларида фаҳшга йўғрилган ҳаёт тарзи сабаб бўлган.

    Ҳарбий қўмондон ҳатто карикатуралар марказидан ҳам ўрин олади: гердайган, баджаҳл, кибрли ва айни пайтда аҳмоқ, ўзига бино қўйган ва уқувсиз. Афтидан Қизил армиянинг юқори қўмондонлик таркибида ундан ёқимсиз шахс йўқ эди.

    Албатта, Кулик ички ишлар халқ комиссари Николай Ежов каби инсон қиёфасидаги махлуқ эмасди. Гап у эгаллаган лавозимга бориб тақаларди. Вазият тақозоси, аниқроғи Иосиф Сталиннинг марҳамати туфайли Кулик мансаб зинапоясидан ғайриоддий тарзда юқорига кўтарилади. Унинг маълумоти полк командирлигидан нарисига ярамаса-да, у армияни бошқарарди.

    Сталин Куликнинг жанговар сифатларини Фуқаролик уруши пайтидаёқ юқори баҳолаган. Собиқ унтер-офицер Биринчи от армиясида артиллерияни бошқарарди. Оқ гвардиячилар мағлубиятга учраганидан деярли 20 йил ўтган ва ҳарбий фан анча илғорлаб кетган бўлса-да, совет раҳбарининг назарида Кулик мамлакатдаги энг яхши артиллериячи сифатида қолганди. 1939—1940 йилларда у Халхин Гол жангларида, Польшага юришда ва Финляндия урушида иштирок этган бўлиб, хизматлари эвазига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

    Кўплаб замондошлари Кулик ҳақида фақат салбий фикр билдирган. “Кабинет эшиги очилди ва маршал Кулик кириб келди. Унинг юзи қип-қизариб кетган ва жуда каттадек кўринди. Гаплари мутлақо бир-бирига боғлиқ бўлмаган ва маъносиз иборалар жамланмаси эди. Бу маст-аласт инсоннинг сафсатасидан бошқа нарса эмасди. Энг қўрқинчли жиҳати, командирлар қаршисида нафақат маршал, балки СССР Мудофаа халқ комиссарининг ўринбосари ҳам бор эди”, дея эслайди Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Фёдор Свердлов ўзининг Жуков ҳақидаги китобида.

    1940 йилда Сталин Куликдан Италия фашистлари фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган рафиқаси Кира Симонич билан ажрашишини сўрайди. 5 май куни аёл уйидан чиқади ва бутунлай йўқолиб қолади. Маълумотларга кўра, ҳарбий қўмондон рафиқасининг сирли тарзда ғойиб бўлишига алоқадор эмас. Икки кундан кейин Куликка “компенсация сифатида” маршал унвони берилади.

    Фото: Russian Photo

    “Буни хотиним эвазига беришди. Шовқин кўтармаслигим учун”, дерди маршалнинг ўзи.

    Лаврентий Берия ҳибсга олинганидан кейингина Симонич ўғирлаб кетилгани ва у Лубянка бошлиғининг буйруғи билан судсиз отиб ташлангани маълум бўлади. Бу ўша давр учун оддий ҳолат эди: чекистлар худди шу усулда давлатнинг юқори лавозимдаги амалдорларини хотинидан ажратарди — масалан, Вячеслав Молотов ва Михаил Калинин ҳамда Сталиннинг бош ёрдамчиси Александр Поскребишев.

    Бошқа юқори мартабали амалдорлардан фарқли ўлароқ, Кулик узоқ аза тутмайди. Ўша ойнинг ўзида у 18 ёшли қизи Валентинанинг тенгоши ва дугонаси Олга Михайловнага эътибор қаратади. Октябрь ойида куёв келиндан 30 ёш катта бўлишига қарамай, улар оила қуради.

    Кира Симонич
    Фото: Wikipedia

    СССР раҳбарининг маршалга бўлган ижобий муносабати Иккинчи жаҳон уруши бошланганида, Кулик қуршовда қолиб кетиб, асирга тушишига бир бахя қолганида, немислар орасидан деҳқон кийимида қочиб чиққанидан кейин кескин ўзгаради.

    1941 йил 12 ноябрь куни Керчга етиб келган маршал бу ердаги ваҳима ва жанговар операцияларни бошқариш мутлақо талабга жавоб бермаслигига гувоҳ бўлади. Немис қўшинлари Перекоп шаҳри мудофаасини ёриб ўтиб, Қрим томон ҳаракатланарди. Кулик шаҳарни ушлаб туриши керак эди, аммо мудофаани ташкиллаштириш ва қаттиқ тартиб-интизом ўрнатиш ўрнига у қўшинларни Керчендан Таман яриморолига кўчиришни буюради. Эвакуация ваҳимали тартибсизликка айланади. Содир бўлган ҳолатдан хабар топган Сталин ғазаб отига минади. Кулик намойишкорона жазоланиши керак эди. Керчни қўлдан чиқаргани ва Ростов-Донни ташлаб кетгани учун “доимий мастлик, бузуқ турмуш тарзи ва давлат мулкини ўғирлаш”да айбланади.

    Марказқўм хулосасида келтирилишича, Кулик мунтазам равишда маст ҳолатда юрган ва давлат мулкини талон-торож қилиб, юз минглаб рублни ўзлаштирган. Пуллар шоҳона дастурхонлар ва ичкиликлар учун кетган. Партиянинг таъкидлашича, буларнинг барчаси мисли кўрилмаган бузуқлик билан амалга оширилган.

    Айтишларича, Кулик мевалар, ун, ёғ, мандарин, икра, коняк ва бошқа танқис маҳсулотларни самолётлар ёрдамида Свердловскдаги оиласи учун юборганидан хабар топган Сталин ўзини қўярга жой топа олмаган. Бир сафар маршал ҳаво кемасидан ҳайвонларни ташишда ҳам ноқонуний фойдаланган: фронтда унинг ҳар куни барра гўшт ва сут ичгиси келарди. Қорамол қўрққанидан самолётга зарар етказмаслиги учун унинг туёқ ва шохлари сомон билан ўраб чиқиларди. Одамлар бошқа қўмондонларнинг ҳеч бири, ҳатто жазосиз қолиши мумкин бўлган Жуков ёки Александр Василевский ҳам бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширишга жазм этмагани ҳақида ғийбат қиларди.

    Фото: Wikipedia

    Кейинчалик Қримдаги хатти-ҳаракатларига изоҳ берар экан Кулик доимий жанглардан чарчаган армия бўлинмаларини руҳий тушкунлик ва қобилиятсизликда айблайди: “Керчни ҳимоя қилишга ҳеч нарсам йўқ эди. У ерга тўда тўпланган эди. Мен бундай армия билан Керчни ушлаб қола оламанми? Мен етиб келганимда кеч бўлганди — вазиятни ўнглаш имконсиз эди”.

    1942 йил 16 февраль куни Олий Суд Куликни маршал унвони ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони, шунингдек, бошқа жанговар мукофотларидан маҳрум этиш бўйича қарор чиқаради. Орадан яна уч кун ўтиб, у Марказий Қўмита аъзолигидан ўчирилади ва мудофаа халқ комиссари ўринбосарлиги лавозимини тарк этади.

    Шунга қарамай, Сталин Куликка иккинчи имкониятни тақдим этади. Аммо у Волгабўйи ҳарбий округи қўмондони ўринбосари лавозимга тайинланса-да, ўзига билдирилган ишончни оқламайди. 1947 йилда Кулик генераллар Василий Гордов ҳамда Филипп Рибалченко билан “хиёнатга мойиллик ва террорчилик таҳдидлари” учун ҳибсга олинади.

    Фото: Wikimedia Commons

    Кулик ва Гордовга қўйилган айбловнинг асосини МГБ (Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан тайёрланган аудиоёзув ташкил этади. Унда икки қўмондон Куйбишевдаги хизмат жойидан Москвага йиғилишга  келганида, меҳмонхонада маст ҳолатда Сталин ҳақида ҳақоратли гапларни айтгани ёзилган. Шишадошлар армия ва махсус хизматларни “тирранчалар” бошқараётгани, ўзларини эса сабабсиз четлаштирилаётгани ҳақида гапиради. Айниқса, улар Берия ва Николай Булганинни жуда кўп ёмонлайди. Генераллар меҳмонхона деворларига суҳбатни ёзиб олаётган қурилмалар ўрнатилганидан бехабар эди ва бу хато уларнинг бошига етади.

    1950 йил 24 август куни СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси уларнинг учовини ҳам олий жазо — отувга ҳукм қилади. Ҳукм ижросини Бериянинг шахсан ўзи назорат қилади.

    24.08.2024, 18:42   Изоҳ (0)   55265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Атом бомбасининг чўқинтирган отаси” — СССРдаги атом лойиҳаси раҳбари Курчатов тақдири

    10.08.2024, 19:31

    Сирли разведкачи. Дунёни ядровий урушдан қутқариб қолган Феклисов тақдири 

    17.08.2024, 18:04

    Сальери ростдан ҳам Моцартни заҳарлаганми? Миш-мишлар ва туҳмат домида қолган бастакор тақдири

    23.08.2024, 21:30

    БАА “Толибон”ни тан олмаган бўлса-да, Афғонистон ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    24.08.2024, 17:48

    Лукашенко Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади  

    24.08.2024, 16:45

    БМТ: Исроил августда Ғазо учун 125 та гуманитар миссияни рад этди

    24.08.2024, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.