Энергетика вазирлиги томонидан жорий йилнинг ўтган етти ойида Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш кўрсаткичлари эълон қилинди.
Ушбу даврда республикамизда жами 47,8 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 2,1 млрд кВт/соат ёки 4,7 фоиз кўп демакдир.
Шунингдек, республика истеъмолчиларига шу вақт мобайнида 39,8 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб берилди.
Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 629,6 млн кВт/соат ёки 1,6 фоиз кўп.
Аввалроқ президент фармонига кўра, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (“Ўзэнергоинспекция”) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилиши хабар берилганди.
Изоҳ (0)