Тошкент шаҳрида ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган автобус ҳайдовчиси узр сўради. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат яъни, ҳайдовчининг йўналишда ҳаракатланиш вақтида телефондан фойдаланиш қоидабузарлиги мутахассислар томонидан реал вақт режимида аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган ва юқори турувчи ташкилотларга ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилган.
“Тошшаҳартрансхизмат”нинг Автоматлаштирилган тизимлар орқали автобусларнинг ишларини мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими мутахассислари томонидан август ойида автобусларга ўрнатилган кузатув камералари орқали автобус ҳайдовчилари томонидан содир этилган 1284 та турли қоидабузарликлар ва бошқа криминоген вазиятлар аниқланган бўлиб, барчаси қонуний расмийлаштрилган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи давлат органларига тақдим этилган.
Изоҳ (0)