• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    Тошкентда уй сотаман деб, 164 млрд сўмни “еб кетган” қурувчи Чирчиқда ҳам 174 кишини чув туширгани айтилмоқда

    Азия Инвест Фаворит МЧЖ — бу ном сизга жудаям таниш тўғрими? Топдингиз, айнан шу МЧЖ раҳбари Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Иззат кўчасида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш бўйича шартнома тузган мингдан ортиқ фуқароларни алдаб, салкам 164 миллиард сўмга чув туширганди.  Ҳолат юзасидан ўша пайтнинг ўзида зудлик билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши чиқарилиб, Иззат турар жой мажмуасидан уй сотиб олмоқчи бўлиб, алданиб қолган фуқароларнинг муаммосини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилганди. Айни кунга келиб, айнан шу қурилиш ташкилотидан жабр кўрганларга Ийк ота массивидан янги хонадонлар қуриб берилди.

    Фото: “Дарё”

    “Дарё”га Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридан мурожаат қилганларнинг айтишича, улар ҳам айнан Азия инвест Фаворит МЧЖдан жабрланган. 174 нафар киши уй учун пул тўлаб қўйиб, 3 йилдан бери уй қурилиши давом этишини кутмоқда. 

    2021 йил декабрь ойида уй-жой қурилиши бўйича Тошкентда кўпчиликни алдаб, жамоатчиликка яхши танилган қурувчи-тадбиркор Хайрулла Ҳатамовнинг яна бир ташкилоти “Halal Golden Meat” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома имзолаганмиз. Орадан уч йил муддат ўтган бўлса-да, уйимиз ҳамон котлован ҳолатида турибди. 2023 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Иззат кўчасида уй оламан деб пул тўлаб алданиб қолган одамларнинг кўчага чиқишига Бош вазиримиз томонидан эътибор қаратилди. Алданиб қолганлар учун уйлар қурилиб, топширилди ҳам. Лекин биз ҳам айнан Хайрулла Ҳатамов томонидан алдандик. Шунга қарамасдан барибир эътибордан четда қолиб кетдик, — дейди янги хонадон учун пул тўлаб, куйиб қолаётган мурожаатчи Садоқат Раманова. 
    Садоқат Раманова. 
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчининг айтишича, “Halal Golden Meat” масъулияти чекланган жамияти қуришни бошлаган бинодаги сотув офисида бўлган Жавлон, Ҳожиакбар исмли ходимларнинг мижозлар билан банкка қўшилиб бориши, имкон қадар пулни тезроқ тўлатишга уриниши уларнинг гумонланишига сабаб бўлган. 

    Фото: “Дарё”
    Бош вазиримиз бошчилигидаги комиссия тузилиб, Яшнободдаги воқеа назоратга олингач, бизда ҳам ишонч пайдо бўлди. Демак эътибор қаратишади, Чирчиқдагилар муаммосини ҳам ҳал қилишади деб ўйладик. Лекин ҳозиргача ҳеч қандай натижа йўқ. Энг ёмони биз қилган мурожаатларга ҳам жавоб беришмаяпти, — дейди мурожаатчи. 
    Фото: “Дарё”

    “Иттифоқ” маҳалласида қад ростлаётган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирига пул тўлаган Ҳусниддин Шодмоновнинг айтишича, қурувчи улар пул тўлаган уй 2023 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилишини айтган. 

    Ҳусниддин Шодмонов.
    Фото: “Дарё”
    2023 йил уй битади дейишганди. Мана 2024 йилнинг сентябрь ойи келяптики, лекин уйимиз ҳалиям котлован ҳолатида турибди. Хайрулла Ҳатамов каби тадбиркорлар президентмиз сиёсатига қарши чиқяпти-ку. Нега тадбиркорларга яратилаётган имкониятни суистеъмол қилишяпти?, — дейди Ҳусниддин Шодмонов. 
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошнинг айтишича, мазкур уйдаги хонадонлар учун тўлов қилганлар орасида уйини сотиб тўлов қилгани учун ижарада яшаётганлар, кўч-кўронини танишларининг уйига қўйиб, хонадони қурилиши битишини кўзи тўрт бўлиб кутаётганлар бор. 

    Фото: “Дарё”
    Мурожаатимиз юқоридаги раҳбарларга етиб боришини, одамларни алдаётган тадбиркорларни тартибга чақиришса деган умидимиз бор. Зора 2024 йил якуни билан уйимиз қурилиши бица ва одамларнинг кўнгли хотиржам бўлса, — дейди у.
    Машҳура Жалилова.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир алданган фуқаро Машҳура Жалилованинг айтишича, ушбу янги хонадонлар қурилаётгани ҳақидаги хабарни у ҳокимият биносида реклама қилишганида кўриб, ишонган.

    Фото: “Дарё”
    2021 йилнинг октябрь ойида 3 хонали хонадонга тўлов қилгандик. Ўша пайтда акция кетяпти, ҳатто бошланғич тўловни ҳам бўлиб-бўлиб тўлашингиз мумкин дейишганига, уларга ишониб, тўлов қилгандик. Бугунги кунга келиб, анча пулга куйиб ўтирибмиз. Алдандик. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Ҳеч ким бизни эшитмаяпти, ёрдам бермаяпти, — дейди жабрланувчи Машҳура Жалилова. 
    Фото: “Дарё”

    Дилафрўз Камолова исмли яна бир жабрланувчининг айтишича, айнан шу 9 қаватли уйдан хонадон олиш учун тўлов қилганлар 174 кишини ташкил этади.

    Фото: “Дарё”

    «Аёл бошипм билан уч нафар фарзандимни ташлаб, Россияга бориб ишлаб, йиғган пулимни уйга тўлагандим. Етмаганига банклардан биридан кредит олиб, қўшиб тўладим. Биз ҳали қурилиши бошлансада давом этмаётган уйимга кредит тўлаб келяпман. Бу ҳақда ҳокимиятга, ҳатто Бош прокуратурага мурожаат қилдик. Лекин натижа йўқ», — дейди жабрланувчи. 

    Дилафрўз Камолова.
    Фото: “Дарё”

    Янги хонадон учун 60 миллион сўм тўлаган Маҳфуза Музропованинг билдиришича, у алданганини сезгач, пулини қайтариб олишга ҳаракат қилган. Аммо қурувчи томон на пулни қайтарган на қурилишни давом эттирган. 

    Маҳфуза Музропова.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир суҳбатдош Олмосхон Нишонбоева эса янги хонадон учун 55 миллион сўм тўлаганини, айни кунга келиб, пулга куйиб қолаётганини, ҳеч қайси ташкило уларнинг муаммосига эътибор қаратмаётганини билдирмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Тўрт нафар болам бор. Ойига 200 доллар тўлаб, ижарада яшаб келамиз. Жудаям қийналиб кетдик. Ногирон фарзанд боқиш мушкул иш. Энг ёмони мана бундай алданиб қоляпмиз. Бизга ҳеч ким ёрдам бермаяпти, — дейди жабрланувчи аёллардан яна бири. 
    Фото: “Дарё”

    Бир хонали уйини сотиб, икки хонали хонадонга тўлов қилган фуқаронинг айтишича, қурувчи фуқароларга тайёр хонадонларга ётоқхона мебелларини ҳам қўшиб топширамиз дея алдаган. 

    Фото: “Дарё”
    Ўша пайтда бу уйдан олдин битадиган уйларни ҳам кўргандик. Маҳаллада бунақа янги уйлар кўп қурилаётганди. Лекин айнан шу қурувчининг одамларига алдандик. Улар янги хонадонларга ўзимизнинг ҳисобимиздан ётоқхона мебел ҳам қўшиб берамиз деб, бизни алдашди. Ишониб, пулимизни топшириб ўтирибмиз-да. Мана бугунги кунга келиб, алданиб қолдик, — дейди у. 
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчиларнинг айтишича, шу кўп қаватли уйлардаги хонадонга тўлов қилиб, алданиб қолган ўқитувчи аёл айни кунда жудаям сарсон бўлмоқда. 

    Ўзи ўқитувчи, эри Россияда ишлаб келади. Бор пулини уйга тўлов қилиб, бугунги кунда юкларини ҳамкасбларининг уйига бўлиб-бўлиб сақлаб келяпти. Тасаввур қиляпсизми уйидаги анжомларини бировларнинг уйига бўлиб-бўлиб қўйиб, ўзи сарсон-саргардонликда яшаб келмоқда. Виждонсиз қурувчилар буни ҳис қилмайди. Биз муттаҳамлик, ўғрилик қилиб, ўша пулни топганимизда ачинмасдик.  Пешона теримиз билан топилган пулларимизга ачиняпмиз, — дейди жабрланувчилар. 
    Фото: “Дарё”

    Бош пудратчи “Halal Golden Meat” экани айтилаётган қурилиш паспортида келтирилишича, “Янги Ўзбекистон” массивида 2 та 7 қаватли, 1 та 9 қаватли, 4 та 12 қаватли ва 3 та 16 қаватли уйлар қурилиб, жами 492 нафар фуқаро янги хонадонли бўлиши режалаштирилган. Шулардан фақатгина 2 та 7 қаватли уй фойдаланишга топширилган.

    “Дарё” мавзуга қайтади.

    22.08.2024, 13:08   Изоҳ (0)   18118
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишларда пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш ҳақидаги хабарлар ёлғон — ИИВ 

    22.08.2024, 12:05

    Жиззахда қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс ушланди

    22.08.2024, 11:30

    Ўзбекистонда янги низом бўйича махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари белгиланди 

    22.08.2024, 11:20

    “Ўзгидромет” 23 августда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    22.08.2024, 11:10

    Тошкент метросида қизнинг белидан пастини ушлаб, шилқимлик қилган эркак қамалди 

    22.08.2024, 10:55

    Ўзбекистон аҳолисининг аксариятида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет борлиги маълум қилинди

    22.08.2024, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арманистон КХШТдан бутунлай чиқиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 27 июн, 10:15

    “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал босқичи жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 27 июн, 10:10

    Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

    Ўзбекистон | 27 июн, 10:02

    Японияда тўққиз кишини ўлдирган “Twitter қотили” қатл этилди

    Дунё | 27 июн, 10:01

    Кўпчилик нотўғри фойдаланиб келган 7 та кундалик буюм

    Маслаҳатлар | 27 июн, 09:50

    Ўзбекистонда алимент тўловларининг энг кам миқдорини қайта кўриб чиқиш таклиф этилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 09:29

    Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Дунё | 27 июн, 09:17

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал Мадрид” ва “Ал-Ҳилол” кейинги босқичга йўл олди (видео)

    Спорт | 27 июн, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.