Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
![](/static/2024/07/08/2024-07-08 22.08.52-9Pu8Rugu.jpg)
Маълум қилинишича, Yutong русумли 01 931 LКА давлат рақам белгили электробус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланган.
Ушбу электробус ҳайдовчиси — 1998 йилда туғилган А.С.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Изоҳ (0)