Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Ҳайдар Алиев ёдгорлиги мажмуасига борди.
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган мазкур мажмуа Озарбайжон президентининг 2022 йил июнь ойидаги мамлакатимизга ташрифи чоғида очилган эди.
Олий мартабали меҳмон ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Изоҳ (0)