2024 йилнинг январь июнь ойларида қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг январь июнь ойлари билан таққослаганда 10,1 % га ўсган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Жумладан, ўсиш суръатлари бино ва иншоотлар қурилишида 111,9 % ни, фуқаролик объектлари қурилишида эса 110,9 % ни ташкил этган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йил 1 август ҳолатига кўра Ўзбекистонда жами 293 411 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритаётганини маълум қилганди.
Қурилиш соҳасидаги масъулияти чекланган жамиятлар сони 26 197 тани ташкил этиши айтилган. Умуман олганда, масъулияти чекланган жамиятлар иқтисодий фаолият турлари бўйича савдо соҳаси биринчи ўринда экани қайд этилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда савдо соҳасида жами 108 546 та МЧЖ фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)