Қирғизистон ва Германия олимлари тероподлар гуруҳига мансуб йиртқич динозаврларнинг янги турини топди. Бу ҳақда “Мир24” хабар бермоқда.
Топилма Қирғизистоннинг ғарбидаги Тошкўмир шаҳри яқинида қайд этилган. Янги турга “Алпкаракуш кйргйзиcус” деб ном берилган. Мазкур ном “Манас” достонидаги афсонавий улкан қуш — Алпқорақуш билан боғлиқ. Бу Қирғизистон ҳудудида топилган биринчи теропод динозаври ҳисобланади.
Суякларни ўрганиш шуни кўрсатдики, динозаврнинг узунлиги тўққиз метрга яқин. Бош чаноғидаги кўз косалари устида суяк тўқимасининг ғайритабиий ўсиши қайд этилган. Бу тур метриакантозавридлар оиласига мансуб деб топилди.
У Шарқий Осиёнинг бошқа йирик йиртқич динозаврлари билан яқин алоқада бўлган.
Палеонтологларнинг фикрича, метриакантозаврлар ва тероподларнинг бошқа гуруҳлари Жануби-Шарқий Осиёда вужудга келган ва кейинчалик Марказий Осиё ҳамда Европа орқали бошқа қитъаларга тарқалган.
Изоҳ (0)