“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жазоланиши мумкин.
Саудия Арабистони Суперкубоги финалида “Ан-Насср” “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб борди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ар-Риёд клуби сафида Роналду ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида Криштиану жамоадошларига қарата “ухлаётганликда” айблаб, имо-ишора қилди. Лекин футболчи бу ҳаракати туфайли эмас, иккинчи ўрин учун бериладиган медални тақишни рад этгани учун жазоланиши мумкин.
Шу тариқа Роналду 20 минг риял (4800 евро) миқдорида жарима тўлайди, дея хабар бермоқда Goal.
Португалиялик футболчи 2023 йилдан буён “Ан-Насср” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳужумчи клуб билан биргаликда Араб Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)