Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес ажрашган тақдирда мол-мулк қандай тақсимланиши борасида шартнома шартлари маълум бўлди.
TV Guia келишув тафсилотларини эълон қилди. Қайд этилишича, ҳужжат 2017 йилда, Жоржина уларнинг катта қизи Алана Мартинага ҳомиладор бўлганида имзоланган. Ҳужжатни тайёрлаш учун Роналдунинг агенти Хорхе Мендеш масъул бўлган.
Ҳужжатга кўра, Роналдудан ажралган тақдирда Криштианунинг Мадриддаги қасри Жоржина мулкига айланади. Бундан ташқари, португалиялик футболчи унга умрбод ойига 100 минг евро тўлаб беради.
Шунингдек, шартнома шартлари ўтган йилнинг июнь ойида янги туғилган эгизаклардан бири вафот этганидан кейин ўзгартирилгани қайд этилган.
Аввалроқ Португалиялик ҳужумчи Жоржина Родригес билан биргаликда Дубайдаги Jumeirah Bay’дан 25 миллион евро эвазига ер сотиб олгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)