Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 21 августдаги қарори билан бешта партияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун ижозат берилди.
Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ, сайлов бюллетенига сиёсий партияларнинг номи ва рамзи имзо варақаларини МСКга топшириш кетма-кетлиги асосида киритилади.
МСКга кўра, имзо варақаларини биринчи ЎзЛиДеП, сўнг “Миллий тикланиш” партияси топширган. Шундай қилиб, сайлов бюллетенида партиялар кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
- Ўзбекистон Либерал демократик партияси
- “Миллий тикланиш” демократик партияси
- Ўзбекистон Экологик партияси
- Ўзбекистон Халқ демократик партияси
- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси
Маълумот учун, Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябрда ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси 26 июлдан бошланишини эълон қилган.
Изоҳ (0)