Мануэль Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунламоқчи эмас.
Журналист Кристиан Фалкнинг маълум қилишича, “Бавария” посбони терма жамоадаги фаолиятини давом эттирмоқчи. Нойер сентябрь ойидаги ўйинлардан танаффус олади ва йил охирида сафга қайтади.
Аввалроқ 38 ёшли дарвозабон Германия терма жамоаси сафида ЖЧ—2026 да ҳам иштирок этмоқчи эканлиги айтилганди.
Кеча Илкай Гундоган Германия термасидаги фаолиятини якунлагани хабар қилинган эди.
Германия терма жамоаси сентябрь ойида Миллатлар Лигаси доирасида Венгрия ва Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)