“Бавария” футболчиси Ёзуа Киммих кейинги мавсумда жамоанинг сардорига айланиши мумкин.
Билд нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар бош мураббийи Юлиан Нагелсманн дарвозабон Мануэль Нойердан сардорлик боғичи олиб қўйилиши мумкинлигини инкор этмади.
Нойердан сардорлик боғичи олиб қўйилса, жамоа ярим ҳимоячиси Ёзуа Киммих сардорлик учун асосий номзодга айланади.
“Бавария” дарвозабонлар мураббийи Тони Тапаловични вазифасидан озод этгач, дарвозабон Мануэль Нойер бундан норозилигини билдириб, интервью берган. Шу вақтга қадар Нойернинг бош мураббий билан таранг бўлиб келган муносабатлари, интервьюдан кейин ёмонлашган.
Изоҳ (0)