Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватия терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасидаги Португалия ва Польшага қарши ўйинига чақирув олди.
Испаниянинг АС портали хабар беришича, Модрич Евро—2024 мусобақасидан кейинги иккиланишга қарамай, алалоқибат терма жамоада қолишга қарор қилган.
Манбага кўра, Лука 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилади. Модрич ярим ҳимояда унга сифатли ўринбосар топишда қийналаётган Хорватия терма жамоаси учун муҳим шахс деб ҳисоблайди.
Златко Далич шогирдлари 5 сентябрь куни Португалияга, 8 сентябрь куни Польшага қарши баҳс олиб боради.
Жорий мавсумда Лука “Реал” сафида иккита ўйин ўтказди ва бу ўйинларда самарали ҳаракат амалга оширмади.
Эслатиб ўтамиз, Модричнинг Хорватия терма жамоасидаги энг яхши натижасига 2018 йилда эришган. Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган хорватлар Францияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ярим ҳимоячи, шунингдек, 2018 йилда “Олтин тўп” совринини ҳам қўлга киритган.
Изоҳ (0)