Ўзбекистон суперлигасининг 16-турида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди.
Ўйиннинг тўққизинчи дақиқасидаёқ меҳмонларнинг илк ҳужуми самарали якунланди. “Бунёдкор”нинг хорватиялик легионери Андрия Филипович Санжар Қувватов билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисобни очди — 0:1.
18-дақиқада стандарт вазиятдан сўнг, мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Жамшид Искандаровнинг бурчак зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди — 1:1.
60-дақиқада ҳакам “Навбаҳор” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Темурхўжа Абдухолиқов аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 1:2.
70-дақиқада “Бунёдкор” футболчиси Бобурбек Йўлдошев майдондан четлатди ва меҳмонлар майдонда 10 киши бўлиб қолди.
Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 12 дақиқа қўшиб берилди ва 90+8-дақиқада Жамшид Искандаров пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.
“Дарё” ушбу драматик тарзда кечган ўйиндан фотогалерея тайёрлади.
Изоҳ (0)