Мадриднинг “Реал” клуби ўз футболчиларига мавсум давомида қўшимча таътил бермоқчи.
Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти маълум қилди.
“Қаймоқранглилар” янги мавсумни 14 август куни Европа Суперкубоги ўйини билан бошлади ва уни 13 июлда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати билан якунлаши мумкин.
“Футболчилар дам олиши зарур. Уларга таътил жуда ҳам керак. Ўйинчиларга индивидуал таътил бериш ҳақида ўйлаяпмиз.
Футболчи оиласи билан дам олиши учун бир ҳафта базага келмаслиги мумкин. Бу, айниқса, терма жамоада ўйнайдиганларга тегишли, улар жуда ҳам кам дам олади. Уларда таътил йўқ.
Агар Винисиус Бразилия терма жамоасида 2 та ўйин ўтказиб, клубга қайтса, 4 ёки 5 кун дам олиши мумкин бўлади.
У нафақат қайдномадан жой олмайди, балки клуб билан ҳам бирга бўлмайди. Бу вақт давомида Вини истаган иши билан машғул бўлиши мумкин”, — дейди Анчелотти.
Мадридликлар 14 август куни УЕФА Суперкубоги доирасида “Аталанта”га қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдаги голларга Федерико Вальверде ҳамда Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)