• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Яширин касаллик: инсульт зарба беришидан аввал эътибор қилиш керак бўлган 5 та белги

    Инсультга дучор бўлган бемор айнан қандай касалликка чалинганини дарҳол сезмаслиги мумкин. Қон ивиши туфайли миядаги қон томирида тромб ҳосил бўлиши унинг баъзи қисмларини ишдан чиқишига олиб келади. Аммо яққол аломатларнинг йўқлиги яширин инсультнинг хавфсиз эканлигини англатмайди.

    Фото: Healthline

    Энг ачинарлиси, инсультни олдиндан тахмин қилиш мушкул. Уни бекорга тиббиётда зарба деб аташмайди: ўткир мия бузилишлари тўсатдан ва тез ривожланади. Ҳеч қандай аломатсиз: ҳозиргина кулиб, ҳазиллашиб турган одамга 2 дақиқадан сўнг тез ёрдам чақиришингиз мумкин.

    Инсульт қандай касаллик?

    Инсульт — мия қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, бу касаллик ўчоқли ёки умумий неврологик белгиларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Касаллик ўлим кўрсаткичи бўйича юрак-қон томир ва онкологик касалликлардан сўнг учинчи ўринни эгаллайди. Инсульт қўл-оёқлар ҳаракати, ақлий томондан эса сўзлашишнинг бузилишига олиб келади. Инсульт бўлган беморларнинг 70-80 фоизи ногирон, уларнинг 30-35 фоизи эса бошқаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлади.

    Фото: VIWELL

    Кўп ҳолларда бу касаллик секин, яширинча ривожланади ва деярли ҳеч қандай белги бермайди. Агар инсульт жараёни аллақачон бошланган бўлса, мия шикастланиши кучаяди ва касаллик энг хавфли босқичга ўтади. Натижада қуйидаги белгилар пайдо бўлади:

    • Бемор тўлиқ табассум қила олмайди (фақат оғиз бурчаги ҳаракатланади)
    • Бир қўлни кўтариш қийин ёки имконсиз бўлади
    • Нутқда бузилиш пайдо бўлади — одам жуда тушунарсиз гапиради ва баъзида у ҳатто исмини ҳам айта олмайди).

    Агар бирор кишида шундай ўзгаришларни сезсангиз, иккиланмасдан тез ёрдам чақиринг. Аломатлар пайдо бўлган пайтдан бошлаб фақат 4-4,5 соат ичида беморни қутқариш мумкин.

    Инсультнинг дастлабки босқичлардаги белгилари: беморни қутқариш учун қандай аломатларга эътибор бериш лозим?

    Фото: Wday

    Оғриқлар

    Биз турли оғриқлари одатий ҳол сифатида қабул қилишга ўрганганмиз. Аммо улар жиддий касалликнинг асосий белгиси бўлиши мумкин. Инсульт бошланганда бўйин ва бошнинг орқа қисми оғрий бошлайди. Бошнинг орқа томонида мияни озиқлантириш учун жавоб берадиган томирлар мавжуд. Уларга шикаст етганда томирлар конвулсив равишда қисқаради. Оғриқ бошнинг орқа қисмидан юқори жағ томонга ёки чаккага ўтиши мумкин.

    Титроқ

    Мия тўқималарининг ишдан чиқиши мушакларнинг қисқариш функциясини бажарадиган баъзи нейрон алоқаларнинг узилишига олиб келади. Бундай вазиятда бемор координацияни йўқотади: тик тура олмайди, қоқилиб, мустақил равишда ҳаракатланиши қийин кечади.

    Уйқучанлик

    Фото: iStock

    Доимий уйқучанлик ҳисси нафақат чарчоқ ва уйқусизликни, балки инсультнинг бошланишини ҳам англатиши мумкин. Ушбу ҳодиса миянинг энергия етишмаслиги билан изоҳланади. Чунки мия ҳаётий фаолиятни қандайдир тарзда сақлаб қолиш учун ўз ресурсларни тежай бошлайди.

    Кўнгил айниши ва қайт қилиш

    Аксарият одамлар қусишни мигрен билан боғлашади, айниқса аломатлар ичида бош оғриғи ҳам келса. Бироқ инсульт касаллигида ҳам кўнгил айниши кузатилади, чунки инсульт миянинг қон томирларига, жумладан, ошқозон-ичак трактини озиқлантириш учун масъул бўлган томирларга ҳам салбий таъсир қилади.

    Ҳиқичоқ ва нафас олишда муаммолар

    Миянинг баъзи қисмлари шикастланганда беморда кучли ҳиқичоқ пайдо бўлиши ёки уйқу пайтида нафас олишдан тўхташи мумкин. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳиқичоқ жуда узоқ вақт — ҳатто 2 кунгача давом этиши мумкин.

    Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, инсульт ҳаёт учун жуда хавфли ҳодиса бўлиб, ундан ҳеч ким иммунитетга эга эмас. Агар соғлиғингизга эътиборли бўлмасангиз ва огоҳлантирувчи белгиларга аҳамият бермасангиз, миянинг катта қисми шикастланади. Шикастланган бош мияни тиклаш ва унинг ўрнини қоплаш имконсиздир.

    Инсультнинг олдини олиш учун вазнни назорат қилиш, организм сувсизланишига йўл қўймаслик, зарарли одатлардан воз кечиш, мунтазам жисмоний машқларни канда қилмаслик ҳамда қон босимини назорат қилиш зарур.

    16.08.2024, 12:30   Изоҳ (0)   27145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шакар қаритади: диетолог ширинликларнинг коллаген ишлаб чиқаришга салбий таъсири ҳақида огоҳлантирди

    06.08.2024, 13:40

    Шишларни кетказиб, организмни тўйинтиради: аёллар саломатлиги учун энг фойдали 3 та кўкат

    07.08.2024, 17:30

    Ўзингизни ортиқча қийнамасдан вазн ташлашнинг асосий қоидалари

    13.08.2024, 10:50

    Қон босимини ўлчашдаги юқори ва пастки кўрсаткичлар нимани англатади?

    14.08.2024, 11:40

    Forbes рейтингига кўра 2024 йилнинг энг бадавлат машҳурлари

    16.08.2024, 10:30

    “Гарри Поттер”нинг энг ашаддий мухлисларини ҳам ҳайратда қолдирадиган фильмдаги 10 та хатолик

    16.08.2024, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.