Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, Қизилтепа туманида жойлашган “К.Қ.Ж.” фермер хўжалигига тегишли электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, 175 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаролар М.Б. ва И.С. лар деҳқончилик ерларини суғориш мақсадида сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 106 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳ (0)