Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалик экинларини сув насослари билан суғоришда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Каттақўрғон туманидаги “Х.А.Я.Д.” фермер хўжалиги раҳбари А.Х. хўжаликка тегишли ер майдонларини суғоришга мўлжалланган сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, 491 млн сўмлик 545,5 минг кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Х.А.Я.Д.” фермер хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)