Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 11,97 сўмга кўтарилиб, 12 651,98 сўм бўлди. Евро 29,51 сўмга ошиб, 13 824,82 сўм бўлди. Рубль 1,05 сўмга тушиб, 145,91 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет олти иш куни кўтарилиб, 12 640,01 сўм бўлганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)