Туркия ҳукумати агар Мета компанияси узр сўраса, Instagram’ни блокдан чиқаришга тайёр.
Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли Анқарада маълум қилди.
У Instagram Исмоил Ҳаниянинг ўлими тўғрисидаги баъзи постларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаганини айтиб ўтди.
Вазирнинг қўшимча қилишича, муҳокамалар давом этмоқда ва жараён назорат остида.
Маълумот учун, 2 август куни Туркия Instagram’га киришни ёпган эди. Бунга платформа ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ҳақидаги постларни блоклагани сабаб қилиб кўрсатилган.
Изоҳ (0)