Туркияда 2 август куни Instagram ижтимоий тармоғига кириш блоклаб қўйилган. Бу ҳақда турк маҳаллий нашрларига таяниб, Reuters хабар берди.
Манбада айтилишича, Instagram’га кириш Туркия ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси қарори билан блокланган. Расмийлар ушбу платформа нима учун чеклангани ҳақида ҳеч қандай маълумот тақдим этмаган.
Туркия расмийлари қарори ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлими билан бевосита боғлиқ экани тахмин қилинган. Instagram тармоғи Ҳания ўлими муносабати билан ҳамдардлик пости жойлаган аккаунтларни умумий блоклай бошлаган. Бунга жавобан эса Турк ҳукумати Instagram’нинг ўзига нисбатан тақиқ жорий қилган бўлиши мумкин.
Расмий Анқара ижтимоий тармоқнинг блокланиши расмий сабабини келтирмаган бўлса-да, Туркия президенти маъмурияти алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун қарор Исмоил Ҳания ўлими муносабати билан пайдо бўлган ҳамдардлик челленжига Instagram томонидан тақиқ қўйилиши ортидан қабул қилинганига ишора қилган.
“Бу цензура, очиқчасига цензура. Улар кишиларга эркин фикрлари учун тақиқ қўйишмоқда”, деган ҳолатга муносабат билдирган Фаҳреттин Алтун.
Туркия Ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси 2 август куни Instagram’га тақиқ қўйилганини расман ўз интернет саҳифасида эълон қилган. Тақиқ қачон ва қандай шартлар асосида ечилиши билдирилмаган. Instagram тармоғини назорат қилувчи Меtа корпорацияси ҳолат ҳақида ҳозирча изоҳ билдирмаган.
Изоҳ (1)
Malades