Андижон вилоятида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. З.К. А.А.нинг ишончига кириб, бошқа бир фуқаро Д.Э.га Андижон шаҳри, ёшлар кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган 10 сотих ер майдонини 46 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)