Исроил 30 июль куни Байрутда “Ҳизбуллоҳ” қуролли кучларининг юқори мартабали қўмондонларидан бири Фуад Шокирни йўқ қилганидан сўнг Ливан билан чегарадаги кескинлик кучайди. Шу туфайли Исроил Ҳадера шаҳри шимолидаги ҳаво ҳудудини ёпишга қарор қилди.
Бу ҳақда “Кан” радиостанцияси маълум қилди.
Ҳадера Исроилнинг шимолий туманида, Тель-Авив ва мамлакат шимолидаги йирик шаҳар Ҳайфа ўртасида жойлашган.
Кеча ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ҳам ҳужум оқибатида Теҳронда ҳалок бўлгани хабар берилганди.
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси ар-Ришқ Ҳаниянинг таъкидлашича, Ҳаниянинг Теҳрондаги қароргоҳига Исроил кучлари ҳужум уюштирган. У Эронда янги сайланган президентнинг қасамёд қилиш маросимида иштирок этиш учун Теҳронга келганди.
Исмоил Ҳания вафоти муносабати билан Эронда 3 кунлик мотам эълон қилинди. У билан хайрлашув маросими Теҳронда, дафн маросими эса Қатарда бўлиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)