Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада доирасида дзюдо мусобақасида Шарофиддин Болтабоев 1/8 финалдаги рақиби франциялик Алфа Умарга қарши татамига кўтарилди ва муддатидан олдин ғалаба қозонди.
У чорак финал босқичида кореялик Ли Жун Хванга қарши гиламга кўтарилади.
Маълумот учун, Шарофиддин Болтабоев Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини ироқлик Сажжад Сеҳенга қарши баҳс билан бошлаши керак эди. Бироқ рақиб спортчи дисквалификация қилингани боис Болтабоев тўғридан тўғри кейинги даврага йўл олган эди.
Изоҳ (0)