2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада эркаклар ўртасидаги триатлон мусобақаси расман бошқа кунга кўчирилди. Мусобақа 31 июль куни бўлиб ўтади.
Дастлаб, эркаклар ўртасидаги триатлон бугун, 30 июль куни ўтказилиши керак эди. Агар пойга билан боғлиқ муаммолар юзага келса, захира куни 2 августга қолади.
28 июль, якшанба ва 29 июль, душанба кунлари триатлончилар сузиши керак бўлган Сенада сув сифати ёмон бўлгани учун машғулотлар ўтказилмади. 2024 йилги Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари Парижда жума ва шанба кунлари (26—27 июль) бўлган кучли ёғингарчилик туфайли сув ифлосланганини айтмоқда.
Ўйинларни ташкил этувчи қўмита ва Бутунжаҳон триатлон қўмитаси спортчилар саломатлиги биринчи ўринда туришини таъкидлади.
Изоҳ (0)