Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қиличбозлик бўйича мусобақада мисрлик қиличбоз етти ойлик ҳомиласи билан иштирок этди.
26 ёшли Нада Ҳафез Париждаги қиличбозлик турнирида иштирокини якунлади. Бўлажак она биринчи баҳсда ғалаба қозонди, аммо 1/8 финал босқичида мағлуб бўлди.
“Агар сизга майдонда иккита одам бордек туюлган бўлса, йўқ, аслида учта одам бор эди! Бу—мен, рақибим ва ҳали туғилмаган чақалоқ!
Бола ҳам, мен ҳам жисмоний ва руҳий жиҳатдан кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик. Ҳомиладорликнинг ўзи қийин жараён, аммо ҳаёт ва спорт ўртасидаги мувозанатни сақлаш унчалик қийин эмас. Бу шунга арзийди”, деб ёзди спортчи ижтимоий тармоқда.
Маълумот учун, Ҳафез кореялик Чунг Хаюнга 7:15 ҳисобида ютқазди.
Ҳафез учинчи марта Олимпия ўйинларида қатнашди. У Рио—2016 да 36-ўринни, Токио Олимпиадасида 29-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)