Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирди.
Ўзбекистонлик спортчи ҳозиргина якунланган чорак финал стартида ўз гуруҳида 2-бўлиб маррага етиб келди.
Бу натижа орқали у 1 август кунига белгиланган ярим финал босқичига тўғридан тўғри йўл олди.
Изоҳ (0)