• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Агар юра олмасам, эмаклайман. Аммо таслим бўлмайман!”. Селин Дион бошидан кечираётган азобли кунлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди

    Шу кунларда “Мен Селин Дионман” ҳужжатли фильми Prime Видео стриминг платформасида намойиш этилди. Бу хонанданинг орзулари, оиласи ва карьерасидаги кўтарилишларидан тортиб, бугунги азобли кунлари ҳақидаги ҳикоядир.

    Селин Дион — поп мусиқанинг олтин овози, балладалар маликаси. У ўсмирлик давридаёқ машҳур бўлган. Унинг карьераси 80 йилларда бошланган ва 2020 йилларнинг бошларигача давом этган. Селин Дион стадионларни тўлдириб қўшиқ куйлади, миллионлаб пул топди, бахтли турмуш қурди ва уч нафар фарзандни дунёга келтирди. Кейинчалик унга камдан кам учрайдиган ва ҳозиргача давоси йўқ касаллик — мушаклар қотиб қолиши синдроми ташхиси қўйилди, шунинг учун у энди куйлай олмайди, бу ҳақда қўшиқчи 2022 йилда мухлисларига айтган. Деярли 40 йиллик оламшумул карьерасидан кейин нафақага чиқиш унчалик ёмон эмасдек туюлади. Аммо бу мажбурий касаллик таътили Селин Дионни ҳалокатли даражада бахтсиз қилди.

    Овоз билан боғлиқ кутилмаган муаммолар

    Селин Дионга жуда кам учрайдиган касаллик — мушаклар қаттиқлиги синдроми ташхиси қўйилган. У миллионтадан бир ёки икки кишида учрайди, шунинг учун кам ўрганилган. Унинг ривожланишига стресс ёки баланд товушлар, сезгирликнинг ошиши сабаб бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади ва табиийки, таниқли қўшиқчи ҳаётида буларнинг барчаси кўп бўлган. Синдром мушаклар қотиб қолиши ва оғриқли спазмлар кўринишида ўзини намоён қилади. Бугунги кунда уни даволаб бўлмайди, фақат симптомларни йўқотиш мумкин. Селин Дион касалликнинг дастлабки белгиларига 17 йил олдин дуч келган.

    “Бир куни эрталаб нонушта қилдим. Одатдагидек овқатланганимдан кейин овозим баландлашди. Бу мени бир оз қўрқитди, чунки концертдан бир кун олдин бор овоздан фойдаланилса, аксинча овоз бир оз пастроқ бўлиши керак эди”.

    Вокал спазмлар тез-тез юзага келиб, мушак спазмлари уларга қўшила бошлади. Аввалига Селин бунга дош беришга ҳаракат қилди — агар у саҳнада ўзини ёмон ҳис қилса, микрофонни томошабинларга қаратиб, уларни куйлатиши керак эди. Аммо ўтган йилдан бошлаб аҳволи ёмонлашади, баъзида ҳатто юра олмай қолади.

    2022 йил декабрь ойида Селин барча концертларини бекор қилди ва мухлислари учун соғлиғига ғамхўрлик қилишдан бошқа иложи йўқлигини айтган видео эълон қилди.

    Мевасиз қолган олма дарахти

    Аммо у саҳнада бўлишни, қўшиқ айтишни ва жамоатчилик билан мулоқот қилишни соғинади. 

    “Ушбу синдром пайдо бўлишидан олдин овозим ҳаётдаги йўлбошчим эди. Мен унга эргашдим, чунки бу менга қувонч бахш этди. Ўз овозингиз сизга ёқса, ичингиздаги энг яхши томонларингиз очилади”, дейди Селин.

    Ҳужжатли фильмда Дион нафақат унинг овозига нима бўлаётганини тушунтиради, балки уни кўрсатади ҳам — у қўшиқ айтишга ҳаракат қилади. Бир пайтлар жарангдор бўлган овози титрайди ва бузилади, қўшиқчи йиғлайди ва буни эшитиш, кўрсатиш унга оғриқли эканини айтади.

    Селин Дион фильмда нафақат касаллиги ҳақида, балки саҳна либослари, пойабзалларга бўлган муҳаббати, мусиқачилари ва ёрдамчи-вокалчиларини қандай қадрлаши ҳақида гапиради. У оиласи ҳақида шундай дейди:

    “Фарзандларим кичиклигидаги барча нарсаларни эсдалик сифатида олиб қўйганман: уларнинг биринчи ўйинчоқлари, кийимлари, тебранма оти. Арзимас нарсаларгача ҳаммасини эслайман, улар мен учун қадрли”.

    Хонанда ўзининг катта оиладаги болалигини ҳам эслаб ўтади — оилада ундан ташқари яна 13 фарзанд бўлган, у саратондан вафот этган турмуш ўртоғи Рене Анжелил ҳақида ҳам гапиради. Аммо яна унинг ҳаётини олдин ва кейинга бўлган касаллик — мушак қотиб қолиши синдромига қайтди.

    Селин фильмда жуда чиройли бадиий метафора ишлатган: 

    “Мен олма дарахтига ўхшайман — одамлар мендан олма олиш учун навбатда туришади. Мен уларга энг яхшиларини бераман. Ҳамма табассум ва тўла саватлар билан мамнун ҳолда кетади. Аммо кейинчалик шохларим синиб, қурий бошлайди. Олмаларим камайиб бормоқда, лекин навбатда ҳали кўп одамлар бор. Уларга бериш учун ҳеч нарсам бўлмагандан кейин одамларни кутишга мажбур қилишни хоҳламайман”.

    Сизни бахтли қилган нарса ўлдиради

    Селин Дион машаққатли меҳнатга бегона эмас — у ҳар куни шахсий спорт терапевти билан ишлайди, соатлаб бир нечта дори-дармонларни қабул қилади ва қайта тикланиш учун курашади. Ягона муаммо шундаки, ўзига жуда ёққан иши унинг аҳволини ёмонлаштиради.

    Одамлар кам учрайдиган касалликлар ҳақида кўп нарса билмайди; ҳатто шифокорлар ҳам уларни ҳар доим аниқлай олмайди. Олимларни бу мавзу қизиқтирмайди, қизиқтирганда ҳам уларга тегишли маблағ ажратилмайди. Селин Дион қаттиқ мушак синдроми бўйича тадқиқотларга сармоя киритмоқда, аммо унинг қизиқиши ва яхши тушунилмаган касалликни енгиш учун воситалари кам. Ўзи ва ушбу касалликдан азоб чекаётган бошқа одамлар учун хонанда оғриқли ҳаётини экранда кўрсатишга рухсат берди. Тушунарсиз тиббий атамани эшитиш бир нарса, касаллик туфайли умрбод меҳнатидан айрилган тирик одамнинг азобини кўриш бошқа нарса.

    Селин Дионнинг бутун ҳаёти ҳикоя қилинган мазкур фильмдан кўз узиб бўлмайди. Томошабин олдида суперюлдуз эмас, балки тирик одам пайдо бўлади — азоб чекаётган, ҳаётга чанқоқ, заиф ва айни пайтда кучли. Селин жуда кўп йиғлайди ва ташхис ҳақидаги ҳис-туйғуларини яширишга ҳаракат қилмайди. Аммо шу билан бирга, у буни қабул қилишдан бош тортади. У соғлиғини ва қўшиқ айтиш қобилиятини тиклаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқчи: 

    “Менда доим захира режалар бўлган. Мен шунақаман. Агар югура олмасам, юраман; юра олмасам, эмаклайман. Лекин таслим бўлмайман. Мен таслим бўлмайман!”, дейди фильм сўнгида Селин.
    29.07.2024, 12:40   Изоҳ (0)   15605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғайриоддий монархия: Япония императорлик оиласи амал қилиши шарт бўлган 6 та ноодатий қоида 

    26.07.2024, 13:40

    Овоз бер, акс ҳолда ютқазасан: сиёсатдаги аёллар ҳақидаги 10 та фильм ва сериал

    27.07.2024, 16:46

    Женнифер Лопес 55 ёшда. Машҳур хонанда йиллар давомида қанчалик ўзгарган ва унинг гўзаллиги сири нимада?

    27.07.2024, 18:54

    Бахтнинг эрта-кечи бўлмайди: 40 ёшдан кейин турмушга чиққан Голливуд гўзаллари 

    29.07.2024, 11:51

    “Йил тўйи” давом этади: ҳиндистонлик энг бадавлат оила Буюк Британияда 73 миллион долларлик зиёфат беради

    29.07.2024, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.