• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Мижоз доимо ҳақ” шиорини ўзига қўлланма қилиб олган даҳо ҳайкалтарош — Микеланжелонинг ҳаёт йўли

    Бундан 549 йил олдин Капарзе шаҳарчасида Европадаги машҳур аристократлар уйлари номига даъвогар, бироқ қашшоқликка юз тутган дворянлар оиласида барча даврларнинг энг машҳур ҳайкалтароши бўлиш тақдирига ёзилган бола дунёга келади.

    Чақалоқнинг онаси касалманд бўлиб, ҳомиладорлигида отдан йиқилиб тушади, шу сабабдан боласини мустақил эмиза олмайди. Натижада чақалоқ энагага топширилади ва ҳаётининг илк йиллари сангтарош оиласида ўтади. У болалигидан болға ва тош йўнғичга меҳр қўйиб, лойдан ҳайкаллар ясашга қизиқади. Бир оз улғайгач, Микеланжело иқтидори учун иккинчи оиласига миннатдорчилик билдиради.

    Микеланжело Даниэле да Волтерра портретида
    Фото: Public Domain

    Ўз онаси Микеланжело 6 ёшга тўлганида вафот этади. Бу боланинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади, у ҳеч ким билан гаплашмайдиган, асабий ва одамсуймас болага айланади. Ўғлининг аҳволидан ташвишга тушган ота уни Франчесcо Галеота мактабига беради. Ўқувчи бу ерда грамматикага қизиқиш билдирмайди, аммо шундай дўстлар орттирадики, унда ижодга бўлган меҳр пайдо бўлади.

    Фақат ҳозирги ҳазил-мутойибага уста одамларгина Сикстин капелласи гумбазини безагани — Микеланжело Буонарротининг ҳаётидаги энг асосий иши дея ҳисоблайди. Айнан шу каби инсонлар туфайли интернет тармоғида Рим папаси Юлий II ҳамда Микеланжело танишувига оид турли латифалар тарқалган: “Салом! — Шифтни бўяб қўйинг!”.

    Аслида эса Микеланжело доим ўзини ҳайкалтарош дея ҳисоблаб келган. Унинг ёзишмалари бунга яққол исбот бўла олади. Ҳатто ўша машҳур шифтни “бўяш” ишлари билан шуғулланганида ҳам ўзи ёзган номалар остига Мичелагноло сcулторе ин Рома — “Микеланжело, ҳайкалтарош. Рим” дея дастхат қўярди.

    Микеланжелонинг дастлабки асарларидаёқ унинг ижодига хос асосий хусусиятлар — маҳобатлилик, образлар шаклининг қудрати ва драматизми, инсон гўзаллигига эҳтиром кўзга ташланади: “Зинапоя олдида турган Мадонна” ва “Кентаврлар” релефлари. “Вакх” ҳайкали, “Исога мотам” ҳайкаллар гуруҳи (Римдаги Авлиё Пётр ибодатхонаси)да анъанавий готика тасвирига янги инсонпарварлик мазмунини сингдирган. Республика фуқароларининг жасоратини ифодаловчи “Давид” ҳайкали, “Мадонна”, “Муқаддас оила” картиналари — бу асарларидаги образлар ёрқинлиги билан қимматлидир.

    Одамлар орасида ёзувчининг биографияси — бу унинг китоблари, мусаввирники эса — унинг асарлар, деган тасаввур бор. Бундай тор қараш биографияни ахталаш билан баробар. Бу услубдаги қараш билан инсон нима учун айрим асарларда ички танглик, шиддат ёки асабийлик руҳи ҳукмрон экани, бошқалари эса шунчаки чиройли сўзлар кетма-кетлигидан иборатлигини тушуна олмайди. Чунки гап ижодкорнинг характерида. Характер бўлса, одамнинг қилган ишларида намоён бўлади. Бу борада Микеланжелода ҳаммаси жойида эди: ўз вақтида унинг мураккаб, фитначи, кулгили характери машҳурликда у яратган ижод намуналаридан қолишмасди.

    Сикстин капелласининг шифти
    Фото: Wikimedia Commons

    Микеланжелонинг бурни

    Микеланжело ўзидан автопортретлар қолдирмагани маълум. Санъацҳуносларга кўра, Уйғониш даври анъанасига мувофиқ у барибир айрим севимли асаларига ўзининг юз тасвирини киритган. Масалан, “Пета II” ҳайкаллар композицияси — у ердаги авлиё Никодим юзи аслида Микеланжелога тегишли экани айтилади. Аммо буларнинг барчаси тахмин холос. Гап шундаки, юқоридаги қаҳрамоннинг бурнида бирор жароҳат борлигини англатувчи белги йўқ. Микеланжелонинг бурни эса ёшлигида яхшигина сингани маълум.

    Ўсмирлигидаёқ унинг синфдоши, бўлажак ҳайкалтарош Торрижано ди Торрижани Микеланжелога бир умрлик сабоқ берганди. Мана, у бу воқеани қандай эслайди: “Буонорротининг расм чизадиган барчанинг устидан куладиган одати бор эди. Бир сафар қаттиқ жаҳлим чиқиб кетганидан, бурнига мушт туширдим ва бармоқ суягим ҳамда унинг бурни қирсиллаганини ҳис қилдим. Бу тамға бутун умр унга қоладиган бўлди”.

    Давиднинг бурни

    Умуман олганда, буларнинг барчаси ёшликдаги шўхликлар. Ёши улғайган сари Микеланжело ўзи учун энг муҳим шиорни ўйлаб топади: “Буюртмачи доим ҳақ. Ноҳақ бўлса ҳам, шундай қилгинки, у ўзини ҳақ ва бутунлай розидек ҳис қилсин”. Бу Микеланжелонинг энг машҳур асари “Давид”да ҳам ўз ифодасини топган.

    “Давид” ҳайкали
    Фото: Public Domain

    Ўша даврда ҳам ижодкорлар кенгаши ва давлат буюртмасини қабул қилувчи комиссиялар “санъатни ҳаммадан кўра яхшироқ тушунамиз”, дея ҳисоблаган. Микеланжелонинг “Давид”и ҳам уларнинг эътиборидан четда қолмайди.

    Флорентина Республикаси Конституцияси кафолати бўлган, Флоренсия адолат гонфалонери унвонига эга Пьеро Содерини “Инжил”да келтирилган шоҳнинг бурни катта эканини айтади. Ҳайкалтарош баҳслашиб ҳам ўтирмайди. Жоржо Вазири унинг кейинги ҳаракатларини қуйидагича тасвирлайди:

    Микеланжело чап қўлига кесгич ҳамда мармар тарошлашдан йиғилган кукунни олиб, ҳайкалнинг елкаси қадар кўтарилган ҳавозага чиқди ва иш қуролини енгилгина ишга солган ҳолда қўлидаги кукунни билдирмасдан тўка бошлади. Шундан сўнг, пастга қараб гонфалонерга “Энди қаранг-чи”, деди. У бўлса, “Энди менга кўпроқ ёқяпти — сиз унга ҳаёт бахш этдингиз”, деди.

    “Қоқиб олинган тишлар”

    Микеланжелонинг ўлимидан кейин унга тегишли шкаф, шунингдек, тувак, кўзалар ичидан катта бойлик топилади: 8190 олтин дукат. Бунча маблағнинг аҳамиятини таққослаш учун Микеланжелонинг замондоши бўлган Рафаэлни келтириш мумкин — у 3,6 минг дукатга ҳашаматли қаср сотиб олганди.

    Сикстин капелласи шифтининг марказий композициясидан ўрин олган “Одам Атонинг яратилиши” фрескаси
    Фото: Public Domain

    Кўпчилик Микеланжело агарда “Буюртмачи доим ҳақ” тамойилига риоя қилиб ишламаганида, бунчалик катта миқдордаги пулни тўплай олмаган бўларди, дея ҳисоблайди. Бундай ўзига хос найранг учун эса Медичилар оиласининг энг ёрқин вакили — Лоренсога миннатдорчилик билдириш лозим. У ўз уйида қадимги юнон ҳайкаллари мавзусида Ҳайкаллар боғини яратишга қарор қилади. Уларнинг нусхаларини яратиш учун иқтидорли ёш уста юборишларини сўрайди ва Микеланжело хизматга келади. Қитмирликка ўч бўлган Микеланжело юнон мифологиясида ҳосилдорлик худоси бўлган фавн ҳайкали нусхасига ўзгартириш киритади: тил ва тишларини олиб ташлайди.

    Лоренсо буни пайқаб қолади ва танбеҳ беради: “Қарияларнинг битта бўлса ҳам тиши бўлишини билмайсанми, нимадир етишмаяпти?”. Микеланжело зудлик билан ўз фавнига тиш қўйиб, жағида бир оз букилган ҳолатни ҳам ҳосил қилади ва Лоренсонинг ҳайратига сабаб бўлади: Флоренсиянинг барча нарсага қўли етадиган етакчиси шундан сўнг, Микеланжелонинг ҳомийсига айланади.

    “Исога мотам”
    Фото: Wikipedia

    Лоренсо Медичининг ўлимидан кейин тахтга унинг ўғли Пьеро ўтириб, Флоренсиядаги республика тузумини пароканда қилади. Бу вақтда Италияга Карл VIII бошчилигидан француз армияси ҳужум бошлайди. Мамлакатда инқилоб юзага келади. Флоренсия ҳарбий ҳаракатлар домида қолиб кетади, Микеланжело эса Венеция ва Римга йўл олиб, у ерда ҳайкалтарошлик илмларини оширади.

    1498 йилда яратилган “Вакх” ҳайкали ва “Пета” композицияси уни бутун дунёга машҳур қилади. Ўлган Исони қўлида ушлаб турган ёш Мария ҳайкали Авлиё Пётр черковига жойлаштирилади. Бир неча кундан кейин Микеланжело ибодатга келган одамлардан бири “Пета” композициясини Кристофер Солари яратгани ҳақида гапираётганини эшитиб қолади. Жаҳл отига минган ёш уста черковга кириб, Мариянинг кўксидаги тасмага ўз имзосини туширади — “буни Микеланжело Буонарроти яратди, Флоренсия”.

    Микеланжелонинг қабри
    Фото: Wikimedia Commons

    Микеланжело умрининг охирги йилларида шеърият ва меъморлик билан шуғулланди. 1546 йилдан Римдаги Авлиё Пётр Собори, Капитолий майдони ансамбли меъморлиги устида ишлади, ўлимидан сўнг унинг лойиҳаси асосида қуриб битказилган.

    “Шеърлар” китоби вафотидан сўнг дастлаб 1623 йилда нашр қилинади. Микеланжело ғоялари инсонпарварлик, халқчиллик, реализмнинг кейинги ривожига хизмат қилди. Микеланжело асарларида инсонга муҳаббат ва унинг улуғворлиги ҳамда гўзаллигига ишончни сақлаб қола олди ва ифода эта олди.

    28.07.2024, 18:10   Изоҳ (0)   8991
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғаройиб Клементина: Уинстон Черчиллнинг рафиқаси қандай қилиб Англияни, оиласи ва бош вазирни қутқарган эди?

    14.07.2024, 11:31

    Рассом, ихтирочи ёки иқтидорли уддабурон — машҳур алифбо муаллифи Сэмюэл Морзе аслида ким эди? 

    20.07.2024, 18:00

    Мария Монтессори — дунё болаларига ҳаётини бағишлаб, ўз фарзандини ташлаб кетган аёл тақдири

    27.07.2024, 20:52

    Исроил “Ҳизбуллоҳ”га қарши уруш бошламаслик шартини маълум қилди

    28.07.2024, 17:55

    МДҲ давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак ушланди

    28.07.2024, 16:50

    Москва АҚШ ва Жанубий Кореянинг ядровий режаларидан хавотир билдирди 

    28.07.2024, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.