Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчи тунги вақтда боласининг бошини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
ЙҲХБнинг хабар беришича, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Бундан олдин Қорақалпоғистондаги тўйда танасини машинадан чиқариб тасвирга олган операторлар ва ҳайдовчи жаримага тортилган эди. Шунингдек, Андижонда 20 ёшли қиз машинадан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Самарқандда ҳаракатланаётган Gentraъдан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)