Ўзбекистонда 2024 йил июнь ойи давомида 14,8 млрд сўм миқдорида имтиёзли таълим кредитлари ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур кредитлар билан 1746 нафар талаба қамраб олинди. Ушбу кредитларнинг катта қисми, яъни 73 фоизи хотин-қизларга берилди — 1278 нафар талаба бу имкониятдан фойдаланди.
2024 йил май ойи давомида 45,4 млрд сўм миқдорида имтиёзли таълим кредитлари ажратилди. Мазкур кредитлар билан 6 302 нафар талаба қамраб олинди.
Қайд этилишича, ушбу кредитларнинг катта қисми, яъни 70 фоизи хотин-қизларга берилди — 4413 нафар талаба бу имкониятдан фойдаланди.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чораги давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 миллиард сўм ажратилган. Мазкур кредитлар билан 22 минг 151 нафар талаба қамраб олинган. Кредитларнинг катта қисми, яъни 80 фоизи хотин-қизларга берилган — 17830 нафар талаба бу имкониятдан фойдаланган.
Изоҳ (0)