• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сарсон талабалар, гўшакни кўтармаётган ББА — миллий сертификат юзасидан тушунтириш бериш шунчалар қийинми?

    Маданият ва спорт мутахассисликларида магистратурага ҳужжат топширувчи талабаларга енгиллик яратилган ҳолда қабулда B2 сертификати бекор қилиниб, B1 даража етарли деб топилди. Бу ҳақда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида президент фармони ишлаб чиқилди. Бироқ масъуллар турк тили сертификати бўйича B1 даража йўқлигини таъкидламоқда.

    Барчага маълумки, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

    Жорий йилнинг май ойи бошида маданият ва спорт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун магистратурага қабулда тил билиш сертификати бекор қилинганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновация вазири томонидан маълумот берилди. Аммо хурсандчилик кўпга чўзилмади, орадан бир кун ўтгач вазир нотўғри баёнот бергани ҳақида хабар берилди.

    Орадан кўп вақт ўтмай, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 24 майдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони 4-бандида магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича камида B1 даражасида хорижий тилни билиш белгиланди.

    “Daryo.uz” сайтига бир қатор талабалар томонидан келиб тушган мурожаатга кўра, улар май июнь ойида турк тилидан миллий сертификат учун имтиҳон топширган ва натижалар чиқа бошлагач шахсий кабинетида B2 даража учун етарлича балл тўплай олмагани ҳақида маълумот берилган. Ҳолбуки, бир талабгор 63.31 балл, бошқаси эса 51.31 балл тўплаган. Ўзбекистон Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (ББА) баҳолаш мезонида 51-64 гача B2 даража учун етарли деб кўрсатилган. 

    Билимни баҳолаш агентлиги билан боғланиб, сабаби сўралганда бу баҳолаш мезони инглиз тилига тааллуқли эканлиги, турк тилида 72 баллдан бошлаб B2 даража берилиши ва B1 даража йўқлиги айтилган. Чет тилини билиш даражасини баҳолаш мезони деб аталган тизимда айнан инглиз ёки турк тили учун тегишли дейилмаган. Бундан келиб чиқадики, расмий сайтда тўлиқ маълумот берилмаганми?

    Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш жараёнида турк тилидан фақат B2 ва C1 даража танланиши мумкин. Бунда агар талабгор B2 даражани танлаган бўлса-ю, тўплаган бали C1 даража учун етарли бўлса ҳам унга B2 сертификати берилади — сабаби аввалдан B2 даража танлаб бўлинганида. Аммо турк тили имтиҳонида B2 даражага бали етмаган талабгорларга B1 даража берилмайди — сабаби B1 даража мавжуд эмас.

    Аммо магистратура қабулида маданият ва спорт мутахассисликлари учун B1 даража белгиланиши тўғрисидаги фармонга мувофиқ, ушбу йўналишларга ҳужжат топшираётган ва B2 даражага бали етмаган талабгорларга B1 сертификати берилиши керак эмасми? Ахир қабул тугашига жуда оз муддат қолди-ку. Магистратурага қабулда Ўзбекистон давлат хореография академияси Санъатшунослик йўналиши бўйича бу йил ҳам ҳали бирорта ариза келиб тушмаган. Яна ўтган йилгидек ҳол такрорланадими?

    Маълумот ўрнида, 2023/2024-ўқув йилида Ўзбекистон давлат хореография академиясида Санъат назарияси ва тарихи йўналиши бўйича магистратурага ҳужжат топширувчиларда B2 даражадаги тил билиш сертификати йўқлиги сабабли ажратилган квота бўш қолган.

    “Дарё”га келиб тушган мурожаатда билдирилишича, талабгорлар томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ёзма мурожаат билан чиқилган. Жавоб хати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновация вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан келган бўлиб, унда уч нафар талабгор томонидан аппеляция берилмагани, натижа 72 баллга етмаганлиги маълум қилиниб, бу ҳолатда B1 сертификатини бериш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Камига барча мурожаатчилар фамилияси ҳам хато ёзилган.

    Куни кеча Билимни баҳолаш агентлиги билан боғланиб, вазиятга етарлича ойдинлик киритиш сўралганда бу масалага агентликнинг Чет тиллари бўлими жавоб бериши айтилди. Бироқ суҳбат давомида бўлим масъуллари билан боғланиш имкони бўлмади ва шу бўлим рақами берилиб, шахсан боғланишга уриниб кўриш айтилди ва огоҳлантирилди — бўлим гўшакка жавоб бериши қийин, тинмай қўнғироқ қилиш керак, шундагина қўнғироққа жавоб бериш эҳтимоли бўлади.

    Энг ажабланарлиси, агентлик томонидан Чет тиллари бўлими дея берилган рақамга қўнғироқ қилиниши билан кекса аёлдан “Бу тест маркази эмас, хонадон” деган жавобни эшитдик. Бундан келиб чиқадики, мазкур бўлим билан боғланмоқчи бўлганларга нотўғри рақам бериладими?

    Яна биз билан суҳбатлашган ходим билан боғланиб, тўғри рақам олинди. Аммо огоҳлантирилганидек, мана икки кундирки, бўлим гўшакни кўтармади. Мурожаатчиларнинг талабини қондириш юзасидан Билимни баҳолаш агентлиги томонидан муносабат бериш сўралади.

    24.07.2024, 17:50   Изоҳ (0)   15375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди

    01.07.2024, 14:51

    “Тест синовлари юзасидан агентликни ҳали ҳеч ким судга бермади” — ЎзБМБ агентлиги вакили тест синовларидаги можаро юзасидан муносабат билдирди

    19.07.2024, 17:30

    Давлат гранти бўйича 2024/2025-ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди 

    22.07.2024, 09:41

    Шавкат Мирзиёев 67 ёшда: Ўзбекистон президентини кимлар табриклади?

    24.07.2024, 17:10

    Навоийда 53 нафар масъул 180 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди 

    24.07.2024, 16:35

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    24.07.2024, 16:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” охирги 10 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди

    Спорт | 25 август, 11:28

    Фарғонада мулк талашиб вояга етмаган укасини ўлдирган акага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 25 август, 11:10

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.