Хоразм вилоятида ижодий (касбий) имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган декан ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Унга кўра, ҳолат департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Урганч давлат университети факультет декани С.К. фуқаро З.Ў.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам бериши эвазига 2 600 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)