Хоразм вилоятининг Тупроққаъла туманида Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи Ш.С. фуқаро Ж.К.ни танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)