Хабар берилганидек, мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан чемпионликни қўлга киритди. Шу билан бир қаторда у 12 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиқди.
Иккинчи ўрин эгаси Жавоҳир Синдаров (6 очко) 8 000, учинчи ўриндаги эронлик таниқли гроссмейстер Парҳам Мақсоодлоо 6 000 АҚШ доллари соҳибига айланди.
Ўзбекистоннинг таниқли шахмат устаси Рустам Қосимжонов эса Парҳам Мақсоодлоо сингари 5,5 очко тўплади, аммо қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринда жойлашди.
Маълумот учун Нодирбек сўнгги бор Superbet Chess Classic Romania турнирида кўриниш берган эди. Ушбу турнирда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси якунда 9-ўринни эгаллади ҳамда ташкилотчилар томонидан тақдим этилган 14500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.
Синдоров Ўзбекистонда ўтказилган Uzchess Cup турнирида қатнашди. Мусобақани 5-ўринда якунлаган ёш шахматчи 10 минг АҚШ долларига эга чиқди.
Изоҳ (0)