Тошкент шаҳрида мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этувчи Рустам Қосимжонов кубоги—2024 турнири якунига етди.
Мусобақада Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчиларидан ташқари. Парҳам Магҳсоодлоо, Шаҳрияр Мамедяров, Александр Грисчук, Ричард Раппорт каби тажрибали шахматчилар қатнашди.
Шахматнинг рапид йўналишида ташкил этилган турнир 8—9 июль кунлари бўлиб ўтди.
8 июль куни мусобақанинг 5 тури бўлиб ўтди. Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларидан сўнг Жавоҳир Синдоров 4 очко билан етакчиликни сақлаб турган эди. Баҳсларнинг биринчи кунини Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан якунлади.
Мусобақанинг иккинчи кунида турнирнинг қолган 4 тури бўлиб ўтди. Мусобақанинг 8-турида Нодирбек Абдусатторов Рустам Қосимжоновни мағлуб этди. Ушбу ғалаба мусобақанинг ғолибини аниқлаб беришда асосий рол ўйнади.
Мусобақа якунида Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан турнирнинг биринчи ўрнини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Жавоҳир Синдоров эгаллади. Ундан кейинги ўринди 5,5 очко тўплаган Шаҳрияр Мамедяров, Рустам Қосимжонов ҳамда Парҳам Пагҳсоодлоо жойлашди. Озарбайжонлик шахматчи қўшимча очколар эвазига 3-ўринга лойиқ кўрилди.
Турнирни омадсиз ўтказган Жаҳонгир Воҳидов 9 учрашувдан бир очко тўплаб, сўнгги ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)